Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
Қуръоннинг бир ва бир неча сураларида такрорланадиган оятлар ва оятларнинг қисмлари, шунингдек, такрорланган қиссалар ва жумлалар Қуръондаги кесимни мавзудан муқаддам қилиш, жумланинг оқимига мувофиқ таъкидлаш ва булардан бошқа эргашган маънолари мужассам. Сиз бир оятни ёки оятнинг бир жузъини ёки қиссани бир сурада бошқача тарзда, иккинчи сурада бўлакча ва учинчи сурада иккаласига ҳам ўхшамайдиган шаклда келганини кўрасиз. Қуръонда бирор таъбир ўрнидан ўзгарса, масалан, хабар мубтадодан аввал келиши, хабарнинг таъкиди, баъзисини зикр қилиб, баъзисини тилга олмаслик ва шунга ўхшаш таъбирлар мавжуд бўлса, у билан етук ифода биргалашиб оятдаги лафзлар ва сўз бирикмаларининг мутлақ маъноларга хизмат қиладиган маънони юзага келтиради.
Булар араб тилидаги ва Қуръондаги сўз асосларининг маъноларга далолатлари ҳақида эди. Булар сўз бирикмаларидаги айрим сўзларга қараш жиҳатиданми, ёки жумладаги сўз бирикмалари жиҳатиданми, барибир. Аммо айрим сўзларнинг ёки сўз бирикмаларининг ишлатилишига келсак, бу борада Қуръон ўзи нозил бўлган араб тилига мосдир. Қуръон арабларни лол қолдирган бўлса-да, лекин ундаги гапнинг ишлатилиши арабларнинг одатдаги тилидан фарқланмайди. Қуръоннинг бу жиҳатдаги воқеи араб тилининг воқеининг айнан ўзидир. Биз арабларни машҳур воқеаларига мурожаат қилиш орқали сўз бирикмасини сақлаш кўзда тутилганда, лафзларга риоя қилишни вожиб эмас, деб билишганини кўрамиз. Шунингдек, улар маъноларни ифодалаш мақсад бўлган ўринда бир лафздан бошқасига кўчишни лозим кўришмасди. Чунки маъноларни диққат билан ифодалаш уларни комил суратда ифодалайдиган лафзларни риоя қилишни тақозо этарди. Лекин улар бошқа нарсага риоя қилишмасди. Гоҳо маънолар лафзларга риоя қилмаган ҳолда фақат таркиб, яъни сўз бирикмасига қуриларди. Гоҳо таркибдаги, яъни сўз бирикмасидаги лафзларга қуриларди. Агар кўзланган маъно тўғри ифодаланса, баъзи лафзларнинг ўрнига унинг синонимини ёки унга яқин маънодаги лафзларни келтириш одат бўлган эди.
Ибн Жинний Ийсо ибн Умардан ҳикоя қилиб айтадики: «Мен Зуррумманинг шундай шеър ўқиётганини эшитдим (мазмуни):
Қуёшдан қуруқ қубор билан орқангни тўс,
Шамолдан фойдаланиб икки қўлингни унга парда қил!
Мен унга шеърни «боис» деб ўқигин десам, у «ёбис» ва «боис» бир хил маъно, деб жавоб берди». Аҳмад ибн Яҳёдан ҳикоя қилинади: «Ибнул Арабий менга шеър ўқиди. Мазмуни: тор ўринда ётишни хоҳламасман албатта, гўёки мен у жойда қўрқинч билан дўстлашиб. Шунда унинг дўстларидан бўлган бир олим шайх бундай эмас, сен бизга «зийқ» деб ўқиган эдинг, деганда у: «СубҳонОллоҳ, сен биз билан шунча вақтдан бери юриб, «зийр» билан «зийқ»нинг бир эканлигини билмайсанми?» деди». Дарҳақиқат, Қуръонда ҳам баъзи лафзлар ўрнига унинг синоними ёки унга яқин лафз ишлатилган. Масалан, Қуръондаги қироатларга:
مَالِكِ يَوْمِ الدِّينِ
– „Жазо (қиёмат) кунининг эгаси“, [1:4]
207-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260
|